МЮ қизиқаётган 21 ёшли француз ким?

"Ренн" клуби чап қанот ҳимоячиси Фету Мауасса фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, "қизил иблислар" 21 ёшли французни ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Манкунианликларга эса бу борада "Ньюкасл" рақобат кўрсатиши мумкин. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 8 млн еврога баҳоланмоқда.

Фету Мауасса жорий мавсум “Ренн” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)