МЮ Мадрид клубидан ҳимоячи сотиб олмоқчи

"Атлетико" қанот ҳимоячиси Киран Триппьер келаётган трансфер ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Уле-Гуннар Сульшер қанотда Аарон Ван-Биссакага рақобатчи бўлиши учун 30 ёшли футболчини Премьер-лигага қайтармоқчи. Ван-Биссака жорий мавсумда 15 та ўйинда майдонга тушиб улгурди ва иккита ўйинда захирада қолдирилди.

Англиялик футболчи "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида у "Барнсли", "Бёрнли" ва "Тоттенхэм" клубларида тўп сурган. Унинг "Атлетико" билан шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.

Триппьер Ла Лига баҳсларининг жорий мавсумида 10 та ўйинда 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)