МЮ катта умидлар билан олган юлдуз зудлик жамоани тарк этади

Ёзда “Манчестер Юнайтед”ни кучайтириш учун олиб келинган Донни ван де Бек қишки трансферлар якунлангунича жамоани тарк этишга қарор қилди. “Аякс”нинг собиқ юлдузи янги жамоада Сульшернинг муносабатидан норози бўлмоқда.

Нидерландиянинг энг истеъдодли футболчиларидан ҳисобланган 23 ёшли Донни 34,1 миллион фунтга харид қилинган эди. Лекин асосий таркибга кира олмади. У ортиқча гапириб қўймаслик учун журналистлар билан мулоқотдан қочмоқда.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳам Донни ван де Бекни қўйиб юборишга қарши эмас ва унга янги иш жойи қидирмоқда. Ярим ҳимоячига қизиқаётганлар орасида “Интер” бор. Миланликлар нидерландиялик футболчиси даниялик плеймейкер Кристиан Эриксенга рокировка қилишни таклиф этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар