Мухлислар профессионал боксчиларимизни кимлар билан жанг қилишини хоҳламоқда? (Сўровнома)

Ўзбекистонлик профессионал боксчилар жаҳон рингларида ўз сўзини айтмоқда. Биз профессионал бокс ихлосмандларига интернет орқали “Ўзбекистонлик чармқўлқоп усталарининг ўз вазн тоифасида қайси юлдузлар билан жанг қилишини хоҳлардингиз?”, -  деган савол билан мурожаат қилдик.

Қуйида бу борадаги  фикр ва мулоҳазаларни баъзиларини тақдим этамиз.

Без названия (38)

Avazbek:

Мен Бектемир Мелиқўзиевни қозоғистонлик Али Аҳмедов билан жанг қилишини хоҳлар эдим. Ҳаваскор боксдаги принципиал рақибларнинг профидаги қарама-қаршилиги ҳам қизиқ кўриниш олади. Жанг, Ўзбекистон ёки Қозоғистонда бўлса, жуда катта ажиотаж бўлиши аниқ.

Islomxon Shodmonxo'jayev:

Шоҳжаҳон Эргашевни Режис Прогрейс билан жанг қилишини хоҳлар эдим. Эргашев охирги жангидан сўнг, чемпионлик тўқнашувини беришларини ва у тайёр эканлигини айтди. Шуни инобатга олиб, промоутерлари бу ишни уддалай олса, бу омил чемпионлик жангига яқинлаштириши мумкин.

Қудратилло

Иззатилло:

Муроджон Аҳмадалиев – Наоя Иноуэ, Шоҳжаҳон Эргашев – Марио Барриос, Исроил Мадримов –Эрисланди Лара жанглари бўлиши мумкин. Баҳодир Жалолов ва Александр Поветкин тўқнашувини ҳам кутмоқдаман. Тўғри, кимдир бу фикрга кулиши ҳам мумкин. Бироқ, Шаҳрам ёки Шоҳжаҳоннинг Жош Тэйлорга қарши жанг қилишидан кўра, бу тўқнашув бўлишининг эҳтимоли юқори... Азизбек Абдуғофуров – Давид Бенавидес қарама-қаршилиги ҳам ҳақиқатга яқин. Агар, ушбу баҳсда Азизбек ғалаба қозона олса, пиар қилмасдан ҳам чемпион бўла олишини гувоҳи бўлар эдик. Шунингдек, Ҳасанбой Дўсматов ва таиландлик 54-0 рекордга эга Менайотин, Ваенхонг жангини кўриш ҳам қизиқарли бўларди. Қудратилло Абдуқаҳҳоров-Мэнни Пакьяо жанги биз учун тарихий воқеликка айланарди, десам муболаға бўлмайди. Чунки Мэнни афсона! Агар, натижа салбий кўриниш олса ҳам афсонага ютқазади. Мабодо ғалаба қозона олса, бу ёғи... Бектемир Мелиқўзиевни россиялик Фёдор Чудинов билан жанг қилишини истардим. Бу жанг юртдошимизнинг элит боксчилар билан рингга кўтарилишига йўл очар эди.

ЖАСУРБЕК:

-  Шаҳрам Ғиёсов –Марио Барриос, Шоҳжаҳон Эргашев – Иван Баранчик жанги ажойиб бўлар эди. Баранчикка қарши жангда Эргашевнинг асл кучига баҳо бериш мумкин бўлади. Шунингдек, Бектемир Мелиқўзиев – Фёдор Чудинов ҳамда Исроил Мадримов – Эрисланди Лара жангларини кутмоқдаман. 

Азизбек абду-офуров

Farhodjon Ma'murov:

Шоҳжаҳон билан Иван Баранчик жангини кўрган бўлардим. Ҳар иккиси ҳам ўта агрессив ҳаракат қилишади. Бу тўқнашув бўлса, жанг жароҳатлар билан якунланса керак. Мадримов- Жермелл Чарло жанги эса, жуда кескин ва шиддатли бўларди. Чарлонинг жисмоний ҳолати ажойиб, Исроилнинг эса, техникаси мукаммал. Бектемир билан “Канело” ёки GGG ҳам бўлаверарди. Тўғриси, “Канело” Бекка қарши қийналиши аниқ. Шаҳрам-Барриос жанги ҳам қизиқ ўтиши тайин. Лекин супер Марио Шаҳрамни анчагина қийнаса керак. MJ Kaka (Муроджон Аҳмадалиев) –Луис Нери билан Баҳодир Жалолов- Деонтай Уайлдер билан жанг қилса, зўр бўлар эди.

Бекзод:

Бектемир Мелиқўзиев – Давид Беневидес (2022 йилда), Шаҳрам Ғиёсов – Марио Барриос (2021 йилда), Исроил Мадримов – Жаррет Хёрд (2021 йил боши), Шоҳжаҳон Эргашев – исталган кучли боксчи.

бохо

JasurBeK:

Бектемир Мелиқўзиев –  Фёдор Чудинов, Шаҳрам  Ғиёсов – Иван Баранчик, MJ Kaka – Рэй Варгас, Шоҳжаҳон – Жош Тейлор & Хосе Рамиреснинг ютгани билан мутлоқ чемпионлик учун. Мадримов қанчалик чемпионликка яқинлашган сари, ҳар бир йўналишдаги рақиблари қийинлашиб бораверади. Барибир Мадримов учун энг ноқулай рақиб, Жермелл Чарло бўлади. Тўғриси, ҳозирда  Мадримов, Абдуқаҳҳоров, Эргашевнинг чемпионлик жангида рингга кўтарилишнинг ўзи муаммо...

I.Mahmudjon.A:

Шоҳжаҳон – Режис Прогрейс, Шаҳрам – Хосе Рамирес, Мадримов- Жермелл Чарло, Бектемир – “Канело”.

961576656353

Dilshod Latipov:

Шоҳжаҳон Эргашев ҳозирча Лиам Паро билан жанг қилса яхши бўлар эди. Чунки, Паро IBF рейтингида учинчи, WBOда иккинчи ўринда бормоқда. Шоҳжаҳон мос равишда олтинчи ва ўн биринчи ўринда қайд этилган. Агар, Эргашев нокаут билан ютса, IBF ва WBO рейтингида анчагина кўтарилиб, чемпионлик камарларига мажбурий даъвогар бўлиши осонлашар ва Жош Тэйлор ҳамда Хосе Рамирес билан жанг қилиш эҳтимоли кучаярди. WBA йўналишида Жош Тэйлор билан жанг қилиши жуда қийинга ўхшайди.

shoh

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)