Мухлислар Мессини тан олди, Роналду армонда

Goal портали XXI асрнинг энг зўр футболчисини аниқлаш мақсадида оммавий сўров ўтказди. Бир неча босқичдан иборат бўлган сўровда 2000 йилдан буёғига тўп сураётган футболчиларга овоз берилди. Кам овоз тўплаган футболчи танловдан чиқиб кетди.

Сўровноманинг финал босқичида “Барселона” сардори Лионель ва “Ювентус” тўпурари Криштиану Роналду иштирок этди. Унда 56 фоиз овоз тўплаган Месси Goal портали томонидан янги асрнинг энг зўр футболчиси, деб эътироф этилди.  

Финал босқчигача Месси бразилиялик футбол юлдузлари Неймар ва Роналдони ортда қолдирди. Криштиану эса “Барселона”да порлаган Андрес Иньеста ва Роналдиньодан зўр бўлиб чиқди.

Мессини ҳурмат қиладиган ягона дарвозабон антиқа ишга қўл урди

Яна эски савол кўтарилди: Месси зўрми ё Роналду? Жавоб оригинал бўлди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)