Муроджон Аҳмадалиевдан навбатдаги ғалаба!

Бир неча соат авввал, юртдошимиз Муроджон Аҳмадалиев колумбиялик Вильнер Сотога қарши навбатдаги жангини ўтказди. 55,3 кг вазн тоифасидаги 10 раундлик жанг муддатидан аввал якунланди. Жанг 4-раундда тўхтатилди. Техник нокаут билан ҳамюртимиз ғалабани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.  

Мазкур жанг Муроджоннинг профи рингдаги 7- жанги бўлди. Маълумки, ушба жангларни барчасида Аҳмадалиев ғалаба қозонган. Сото эса юртдошимиздан анчагина тажрибали бўлиб, бугун у профессионал рингдаги 29-жангини ўтказди. Фаолиятида бугунгини қўшиб ҳисоблаганда етти бора мағлубиятга учраган. 22 та жангда ғалабага эриша олган эди.

Эслатиб ўтамиз: Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш бўйича жаҳон чемпиони америкалик Даниэль Романга қарши жанг олиб бориши лозим эди. Аммо, Романнинг жароҳати сабаб, бу жанг бекор бўлганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)