Муроджон Аҳмадалиев колумбиялик боксчига қарши жанг қилади
Ads

Даставвал ҳамюртимиз америкалик Даниэль Романга қарши жанг ўтказиши борасида хабарлар берилган эди. Аммо WBA чемпионлик камари соҳиби жароҳати боис жанг ўтказа олмаслиги ойдинлашди.

Шу боис Аҳмадалиевнинг  13 сентябрь кунги рақиби ўзгарди. Энди олимпиада совриндори колумбиялик Вилнер Сотога қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, 28 ёшли Сото ҳозирга қадар 28 та жанг ўтказган ва шуларнинг 22 тасида ғалаба қозониб, 6 тасида мағлуб бўлган. У жангларининг 12 тасини муддатидан олдин тугатишга эришган.