Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани

Саудия Арабистони – Ўзбекистон ўртасидаги беллашувдан сўнг ўйинга оид турли фикрлар янграмоқда. “Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев ҳам SPORTS.uz сайтига Вадим Абрамов қаерда хатога йўл қўйгани борасида гапириб ўтди.

- Вадим Абрамов яхши мураббий. Ҳозир ҳамма унга тош отишни бошлади. Таркибни ҳам ёмон танламади. Фақат Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўш томонига эътибор қаратмади. Яъни ҳимоя чизиғига тўғри танлов бўлмади. Мисол учун, Фаррух Сайфиевни захирада ушлаб туриш учун бўлса ҳам олиш керак эди. Шунингдек, Анзур Исмоиловни ҳам. Чунки ўйиннинг боришига қараб ўзгартириши мумкин эди. Энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани, ҳамма футболчиларни ўз позициясида ўйнатмагани. Бир марта Одил Аҳмедов сал яхши ҳаракат қилган бўлса, яна нимадир ўйлаб топиш шарт эмасди.

Аҳмедов Саудияга қарши баҳсда ҳужумчи ортида яхши ўйнарди. Хавфли вазиятлардан самара чиқарарди. Машарипов ўз қанотига ўрганган. Барча ўз чизиғида сувдаги балиқдек ҳис қилади. Терма жамоада 9 йилдан бери ўйнамаётган Вагиз Галиулин ўнг томонга қўйилиши жуда катта хато эди. Достон Ҳамдамов бор... Ёки Фаррух Икромов. Икромовни кўзи ёниб турганди. Шу болада таваккал қилса бўларди. Шунда мураббий таваккал қилди, деб ўйлардик. Одил Аҳмедовни ўртага қўйиб, ўрнига Ислом Қобиловни, Одил Ҳамробеков ўрнига Икром Алибоевни тушириш керак эди.

Агар барча футболчилар ўз чизиқларида ҳаракат қилганида, нима бўлган тақдирда ҳам ҳозир кўпчилик Абрамовни эмас ўйинчиларни айбларди. Мени хафа қилган томони, футболчиларнинг ҳам кўнгли тўлмади. Нега мени бу ерга қўйдинг, деб Машарипов хафа, нега ортга қайтардинг, деб Аҳмедов хафа... футболчилар ўз позицияларида ўйнаганида айтардик, энг яхши таркибни олиб келди, лекин рақибга кучи етмади, деб. Барчаси ўз ўрнида бўлганида фикримча, биз кейинги босқичга чиқардик. Балки Абрамов қаҳрамонга айланиши мумкин эди.

Экспериментларни Яман билан учрашувда қилиш керак эди, Машариповни туширмасдан. Чунки Яман охирги ўринни олганидан кейин мағлубиятга учраган тақдиримизда ҳам бу беллашув ҳеч нарса бермасди (охирги ўриндаги жамоага қарши учрашувлардаги натижалар бекор қилиниши назарда тутилди). Кучли жамоага қарши баҳсда бир нарсалар қилди, тушунмай қолдим. Яман билан ўйиндан сўнг огоҳлик қўнғироғи бўлди, футболчиларимизнинг ўйини қовушмади. Ўйини қовушмай турганда яна футболчиларни бошқа жойларда синаб кўриб, бошига бало қилди. Мана энди яхши мураббий ёмонга айланди. Ҳамма уни ерга уради, - деди Мурод Ризаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Ilhom xolmirzayev
20/06/2021 23:43
Шу ўринда ЎФА буни хоҳлайдими деган савол туғилади.
- Мен бу мавзу бўйича ЎФА раҳбарияти билан хеч качон гаплашмаганман ва уларнинг ичидан нима ўтаётганини билмайман. Буни аввал журналистлар ва мухлислар ўртасида овозга қўйиш керак. Ўйлайманки, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб УЕФАга қайтса бўлади. Чунки бундай имконият бошқа бўлмаслиги мумкин. Биз ё пайтдан фойдаланиб ўзимиз бўлган олдинги ташкилотга қайтамиз ёки бутунлай шу ерда қоламиз. ОФК футболимиз ривожи учун ҳеч нарса қилмаган. Ҳаммасига ўзимиз собик Иттифоқ пайтида олинган тажриба туфайли эришдик. Катта денгизда сузишни хоҳласанг, денгиз ёнига бориш керак. Ўз ўзидан денгиз сенинг олдингга келмайди.
oshiqlar Jannatga
18/06/2021 08:26
"Xar baxorda shu bolar takoror"
Doyim shunaqa, doyim shunaqa!!!
Xalqqa yetkazilgan moddiy va manaviy zararni abramov tolab beradimi?shuncha mablag sarflansa, shuncha asab yeyilsa kimdir javob bersin
&
Ашуров Бахтийор
18/06/2021 08:20
Бу Муротбой нима диябди?Ўзи Абрамовни яши мураббий деб бир қанча камчиликларини айтиб ташлади.Шунча айби бўла туриб,яна қанақа яхши мураббий бўлиши мумкин?Абрамов масқарабоз-тамом вас-Салом!
Sodiqjon Husanov
17/06/2021 21:34
Harom qildi uzur surab quyadi yana bila biz super liga da nima eka sak wuni urdik
Akbarali Abdunazarov
17/06/2021 21:15
Терма жамоа Абрамовни шахсий жамоаси эмаску, Абрамов халк олдида жавоб берсин!
Абдухаликов Мухаммад
17/06/2021 20:24
Абрамов халк олдида жавоб берсин шартномаси очиклансин
&
Шартномаси арра 50 га 50 бу'лса керак
Абдухаликов Мухаммад
17/06/2021 20:22
Абрамов халк олдида жавоб берсин шартномани очикланмин
PROSTO TELE
18/06/2021 16:05
Муроджон энди кутни кисинг бир пайтлар роса кукка кутаргансиз акангизни. Мана охир окибат нима булди. Узбекистонда футболни улдирди акангиз. Аслида сизларга ухшаган журналист ва дикторлар айбдорсанлар. Абрамов Абрамов деявердиларинг хамманг охири расво килди. Ушанда Ирокка юткизганда хам кеч эмас эди. Баъзи бир ахмок эшак миялар кечувда отлар алмаштирилмайди деб бахона килди. Таваккал хам килиб туриш керак. Неча маротаба айтдим ман Абрамов булмайди, терма жамоага уйинчи чакиришда жуда катта коррупцияга кул урилади дедим, номлар рол уйнайди дедим лекин барибир фойдаси булмади. Мана Тожикистонда футбол биздан утиб кетишни бошлади. Азизов, Эрматов, Хайдаров ва хакамлар кумитаси рахбари соккакаш исми эсимдан чикиб колди бушатиб куйларинг хамманг жоингни. Биз мухлисларни талаби шу. Футболни тикадиган жойларинга тикиб булдиларинг. Минг марта уша Ахмаджонов яхши экан. Уша турганда хозир Купер кетиб ундан кучлирок мураббий олиб келган буларди. Терма жамоадаги латта уйинчилар кайтиб уйнамаларинг. Айникса Одил Ахмедов. Булди энди Одил чакирса хам келавермагин. Инсофинг борми чакирса индамай келаверасанми. Утган ЖЧ циклида айтгансан агар ютолмасак футболни ташлаймиз деб. Жалол санга хам тегишли. Узимиздан кучли термалар билан уйнаганда умуман куринмай коларкансан. Кейин тренажёрга кириб тургин. Умуман турникда тортилишни хам билмас экансан. Колган футболчиларга хам тегишли бу гап. Отни калласидай ойлик олар экансанлар хамманг. Увол хаммангга уша пуллар. Ушанча пул олгандан кейин оклаб куйиш керакда. Президентимиздан сураб коламиз футболни назоратига олишини.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/06/2021 21:14
Anzur tortmaydi MTJ ogir uyinchi. Farruh lekin MTJ asosiy uyinchisi. ortiqcha aqilli qilmay bor uyinchilarni joy joyiga quygani. davno chiqqan bulardik. kelsin hammani oldiga nimani evaziga bunoqa aqillilik qilib tushunterib bersin. uzi MTJ kuchli murabbiy emas kuchli psiholik bulish kerak hamma tayor bulib boradiki.