Мундиалдан сўнг йўқолиб қолган
Ads

Яқинда «Мексика-2011» қаҳрамонлари бугун қаерда», сарлавҳаси остида мақола чоп этгандик. Ўша таркибимиздаги аксарият ўйинчиларнинг имкониятлари юқори баҳолангани ҳеч кимга сир эмас. Фарғоналиклик Давлатбек Ёрбековни ҳам ўша пайтда кўпчилик яхши эслаб қолганди. Айниқса, у захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтириб юборишга қодир эди. Шу боис унга Евстафеевнинг сеҳрли таёқачиси деган ном ҳам беришган. Афсуски, мундиалда порлаган Ёрбеков ҳам, мундиалдан сўнг сўниб қолди. Натижада яна бир иқтидор эгаси ўз кучини йўқотди.

Жаҳон чемпионатидан кейин…

- Жаҳон чемпионатидан кейин «Пахтакор»нинг ўринбосарлари жамоасида ўйнаб юрдим, қолаверса, Самвел Бабаян мени 18 талик рўйхатда олиб юрди. Асосий жамоа билан шуғулланиб юравердим. Аммо мени ўйнатмай қўйганидан кейин футболдан кўнглим совушни бошлади. Алексей Евстафеев мени «Қизилқум»га олиб кетмоқчи эди. Бунинг учун Бабаяндан мени «Қизилқум»га ижарага беринг деганимда ҳам рози бўлмаган. «Пахтакор»да эса яна ўйнамай юрдим. Натижада ўйин сифатим борган сари пасайиб кетди. Охир-оқибат мени биринчи лига жамоасига ижарага бериб юборишди. У ердаги шароитларни кўрсангиз эди…пул ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Футбол учун шароитлар умуман йўқ. Масалан, футболчининг овқатланиши учун ҳам оддий шароитлар бўлиши керак-ку. Лекин биринчи лигада шундай кунларни кўрдимки, у ерда ҳатто оч қолиб футбол ўйнашимга ҳам тўғри келди. Ўша пайтда «Янгиер»да эдим. Овқатлансак ҳам бирор нима етмай қоларди. Мисол учун нон кам, таомлар эса беъмаза. Бундай муҳитда эса футболдан кўнглим қолишни бошлади. Мана шундай ҳолатда футбол ўйнаб юраверсангиз сизга ҳеч нарсанинг қизиғи қолмас экан. Натижада мураббийлар билан тортишадиган бўлиб қолдим. Футболга бўлган қизиқишим сўнди. «Пахтакор»да беш йил давомида ҳужжатларимни беришмаган. Қаерга борсам ҳам аввало ҳужжатларингни олиб кел дейишарди. Аммо «Пахтакор»дан ололмасдим. Футболдаги бундай манзарани кўриб, ўзимда ҳам хоҳиш ва истак пасайиб кетди. Натижада майдонга тушганда ҳам 100 фоиз кучимни бериб ўйнамасдим. Ҳужжатим йўқлиги боис у ер, бу ерларда ўйнаб юришга мажбур бўлдим. Лекин ҳеч бир жамоа сотиб олмади. Қийналиб юравердим, оқибатда савиям ҳам тушиб кетди. Охирги марта «Истиқлол»да ўйнаб юргандим. Кейин эса жароҳат олдим. Афсуски, биров менга ёрдам бермади. Аслида эса режаларим катта эди. Масалан, Евстафеев мени яна терма жамоага чақирмоқчилигини айтганди. Бир куни менга қўнғироқ қилиб, сен ўйнашинг керак, агар ўйнамасанг қандай қилиб термага чақираман, деган. Ҳаттоки, мени битта йиғинга ҳам чақирган. Ўша йиғинда эса афсуски, менинг пастга қараб кетганим билиниб қолган.

Давлатбек Ёрбеков4

Юлдузлик касали ҳақида

- Тан оламан, жаҳон чемпионатидан кейин бироз бўшашлик бўлган. Лекин ортиқча даражада кайф-сафога берилиб кетмаганмиз. Биламан, мен ҳақимда гап чиқаришган. Фарғонада юрган пайтимда кимдир дадамга ўғлингиз маст ҳолатда кўчада, светофорнинг тагида ухлаб ётибди деган экан. Ўшанда дадам менга футболни йиғиштирасан деган ва «Пахтакор»га бориб менинг юриш-туришимни сўраб суриштирган. Аммо у ердагилар мен ҳақимда ҳеч қандай муаммолар бўлмаганини айтишган. Шунчаки, менда футболга нисбатан кўнгил совиб кетган. Бирор мураббий ҳам мени қўллаб-қувватламаган. Масалан, интернет орқали менга хабар ёзишса, ҳаммасига ҳам жавоб бера олмаслигим мумкин. Шу пайт яна ҳар хил гапларни чиқаришарди.

Совға қилинган «Спарк»

- Давлатимиз томонидан совға қилинган «Спарк» машинасидан фойдаланиб келяпмиз. Ҳозир уйда дадам ва акам миниб турибди. Бизнинг дастёримизга айланган. Биринчи Президентимиз берган машина сифатида уни эхтиёт қилиб миниб юрибмиз.

Давлатбек Ёрбеков3

Ёрбеков футболни тугатдими?

- Ҳали фаолиятимни якунлаганим йўқ. Футбол ўйнашга хоҳишим бор-у, аммо қайси йўлдан юришни билмаяпман. Агар бирор-бир мураббий келиб, сен ундай эмас, бундай ҳаракат қил деб йўл-йўриқ кўрсатса шунга қараб ишлардим. Йиғинга чақириб, кўрмасдан туриб сизга жавоб бериб юбориш, бу менга ёқмайди. Агар қўллаб-қувватлаб туришса мен бундан илҳомланиб ўйнайман. Лекин сиз минг ҳаракат қилсангиз-у, аммо мураббий барибир ўз ўйинчисини қўйса ҳаммаси бефойда.

Футболга кириб келиши

- Ёшлигимда футболчи бўламан деб турли қийинчиликларни кўрганман. Машғулотларга пиёда бориб келардим, касал бўлган пайтларимда ҳам машғулотларни қолдирмаганман. Мен ҳам болалигимда маҳаллаларда футбол ўйнаб юрардик. Қизиқишим кучли бўлган. Уйдагиларга футболга бораман деб йиғлардим. Кейин мени Фарғонадаги футбол мактабига олиб боришган. Бир ҳафтача шуғулланганимдан кейин у ерга ҳар куни боргани шароитим бўлмаган. Шу боис маълум вақт бормай юрган пайтимда мураббийим мени кўриб қолиб, сенда бир нима бор, футболга албатта боришинг керак, деб яна етаклаган. Шундан кейин Хушбек Қосимов қўли остида шуғулланишни бошлаганман. Ўша пайтда жамоамиздан бир қанча ўйинчиларни «Нефтчи», «Навбаҳор», «Насаф», «Пахтакор» каби жамоаларга чақиришган. Тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги мусобақада қатнашганмиз. «Бунёдкор» билан ўйинимиз бор эди, аммо оёғимдан жароҳатлангандим. Мураббийимиз эса бугун ўйнашинг керак, терма жамоа мураббийи сени кўрмоқчи деганди. Натижада бир амаллаб ўйнаганман ва ўшанда Алексей Евстафеев мени ёқтириб қолиб, терма жамоа йиғинига чақирган. Туркиядаги йиғинга ҳам мени олиб кетишган. Аслида терма жамоадан кейин мен «Насаф»га кетаётгандим, аммо нимадир бўлди-ю, «Пахтакор»га кетдим. Мундиалдан кейин менга хориждан таклиф бўлганми ёки йўқми, бундан хабарим йўқ. Лекин бир журналист сизга «Штутгарт» жамоасидан қизиқиш бор, бунга нима дейсиз деганида ҳайрон бўлганман. Лекин ўзимга ҳеч ким хабар бермаган.

Давлатбек Ёрбеков2

Хатоси

- Хатоим шу бўлганки, мени майдонга туширишмаганида мураббийлар билан тортишганман. Бу ёқда терма жамоа мураббийи қўнғироқ қилиб, сен ўйнашинг керак, шунда чақираман деб турса, бу ёқда сизни ўйнатмаса, шундай пайтда нарсаларимни йиғиштириб кетардим. «Пахтакор»да ишлаган Тачмурод Агамуродов ва Нўъмон Ҳасанов менга, сендан яхши футболчи чиқади, меҳнат қилишдан тўхтама, ўйнайвер дейишганди. Лекин…

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
27/08/2019 23:03
Buni turushidan tuzukroq futbolchi chiqishiga ko'zim yetmaydi.
Yulduzni yoqib olib yurgandirde.
Pactakor undoq,Babayan bundoq deyish oson lekin shu Paxtakordan kimlar yetishib chiqmagan?
Alijonov,Masharipovlarni ko'ring
&
Oʻzicha borib asosiy oʻyinchi boʻlaman deganda hamma yerni boʻrisi bor ularni yengish uchun boʻri bob tugʻilish kerak bunaqa chiya boʻrilar non topomidi pahtakorda oʻsha yili ham Babayan bilan pahtakor chempiyon boʻgan
&
Surxon turon
27/08/2019 21:31
Ярамас бабаян болани синдириб юборган
&
Sash
27/08/2019 20:53
Nasafga utish kerak edi. Yutqazsa ham yoshlarni uynatadi. Yana variant Sparkni babayanga berish kerak edi ushanda uynatardi. Zato bola sinmasdi. Pahtachilaga pahta quy.
&
JASUR3838
27/08/2019 21:09
Tug'ri Aka Nasfdagi kabi yoshlani uynatadigan jamoalar kam bizni chempionatda.
&
Hasan fanat pahtakor
28/08/2019 06:15
Yoshlarni oʻynatishga majbur Nasaf yaqinda mahalladân bollarni yigʻib nasafchilar dib nomlisilar qoʻqon ham qoqibdiyu nasafni hafa boʻmeylar botirvagan joyiga yani k...ga vazeliň surkab qoʻy keyingi safar qiynalmidi
&
28/08/2019 17:23
Babayandikiga urudim boshqa joyga kirib ketibdi. Uzur ming bor. Pahtakor chempiyon bulsa biz hursand bulamiz. Chunki unda 9 ta Nasafni burisi bor.
&
Hasan fanat pahtakor
28/08/2019 17:36
Ular nasafda boʻri edi hozir ular sherlar lokomotov,bunyodkor agmk degan boʻribosarlarni koʻrganda qochadigan davri oʻtdi ularni
&
28/08/2019 20:12
Nasaf kutlaringdan kutarib turibdi ug'il bola bulsalaring tan olilar. Nasafdikiga osiluvirmasdan.

Минбар

Барча блоглар