Мукофот жамғармаси 60 млн сўмни ташкил этувчи турнирда иштирок этинг

"IТ Park MITC" кўмагида "Adrenaline" билан ҳамкорликда "Counter-Strike: Global Offensiv" ва «FIFA 20» бўйича 16 апрель санасида бошланадиган "Adrenaline Online Cyber Cup" турнирини ташкил қилинмоқда!

Онлайн турнирда қатнашиш ва муносиб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Ютуқлар шунчалик муносибки, турнирнинг умумий соврин фонди 60 000 000 сўмни ташкил қилади!

Рўйхатга олиш жараёни 2020 йил 14 апрелга қадар давом этади ва роппа-роса соат 23:59 да тугайди.

Турнирнинг бошланиш санаси: 2020 йил, 16 апрель

Турнирнинг тугаш санаси: 2020 йил, 18 апрель

Мусобақа ҳақидаги батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола бўйича ўқинг: esport.itcenter.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)