Муҳим паллада “Барселона”дан коронавирус чиқди

“Барселона”да мавсумга тайёргарликни бошлаган футболчилардан бирида коронавирус аниқланди.

Каталония клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, янги мавсум олдидан ижарадан қайтган тўққиз футболчидан бири вирус юқтириб олган. Бу ўйинчи “Барселона” ихтиёрига келган Педри, Франсишку Тринкау, Матеус Фернандес, Жан-Клер Тодибо, Мусса Ваге, Карлес Аленья, Рафинья Алькантара, Хуан Миранда ва Ориоль Бускетсдан бири экани айтилмоқда.

Ҳозир касалланган футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда ва уй карантинига олинган. Аниқланишича, у бугун Европа чемпионлар лигаси чорак финалида “Бавария”га қарши ўтказиладиган учрашувда иштирок этиш учун Лиссабонга учиб кетадиган футболчиларнинг бирортаси билан мулоқот қилмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)