Муҳаммодқодир Тоштемировда медаллар шодаси

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Халқаро бирдамлик мусобақасининг учинчи кунида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида баҳс бўлиб ўтди. Унда юртимиз шарафини бир йўла икки оғир атлетикачимиз Ҳакимжон Шамсидинов ва Тоштемир Муҳаммадқодиров ҳимоя қилди.

Даст кўтариш машқида Ҳакимжон дастлаб 143 кгни ўзига бўйсундирди, аммо кейинги уринишлар омадсиз чиқди.

Муҳаммодқодир Тоштемиров мухлис ва мутахассислар тахмин қилганидек рақибларига имкон қолдирмади. У даст кўтаришда 160 кг, силтаб кўтаришда эса 181 кг тош кўтариб олтин медалга эга чиқди. Эътиборлиси, спортчимиз ҳар икки уринишда биттадан имкониятидан фойдаланмади.

Халқаро бирдамлик мусобақаси:

Эркаклар, -81 кг

 Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) – 341 кг (160 кг + 181 кг)

 Эмиль Молдодосов (Қирғизистон) – 333 кг (181 кг + 152 кг)

 Аннабердиев Рустем (Туркманистон) – 326 кг (147 кг + 179 кг)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар