“Муҳаммадзиё” жамоасининг БААдаги саргузаштлари

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бўлиб ўтган таэквондо WT бўйича анъанавий “Fujairah open” халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар  11 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 22 та медални қўлга киритган эди.

Дунёнинг турли мамлакатларидан 1 минг 600  нафар таэквондочи ўз ёш ва вазн тоифаларида ғолиблик учун курашган мусобақада ҳамюртларимиз ғалабаларига “Торнадо” клубининг “Муҳаммадзиё” жамоаси спортчилари ҳам муносиб ҳисса қўшди.

– Яқиндагина якунланган мазкур мусобақанинг “В” категориясида ўн икки нафар шогирдим қатнашди ва улардан ўнтаси шоҳсупага кўтарилди, - дейди “Муҳаммадзиё” жамоаси мураббийи Аҳрор Асроров. – Турнир давомида шогирдларим ишончимизни оқлади. Шунингдек, ушбу мусобақа таэвондочиларимизга катта маҳорат мактабини ўтади.

“Fujairah open” халқаро турнирида “Муҳаммадзиё” жамоаси вакиллари қуйидаги натижаларни қайд этди: 

1-ўрин:

Муродуллаев Шамсиддин

Раҳимов Азизжон

Махаматназаров Моҳиржон

Хайруллаев Санжар

Ўктамжонов Исломжон

2-ўрин:

Ҳасанов Муҳаммадяҳё

Муродуллаев Абубакр

3-ўрин:

Азамова Мадинабону

Рўзибоев Нурзод

Бахтиёров Али

dfb2b6f7-4336-4bdd-af0d-26cfb7b16df0

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)