Муҳаммад Салоҳга зўр харидор чиқди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин. Лондонликлар ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Аслида “Челси”нинг ёздаги асосий нишони Эрлинг Холанд ва Ромелу Лукаку ҳисобланади. Холанд “Челси”ни етарли даражада мавқега эга эмас, деб таклифни рад этганди. Лукаку ҳам Англияга қайтиш нияти йўқлигини билдирган.

Муҳаммад Салоҳ вариантини “Челси” бош мураббийи Томас Тухель қўллаб-қувватламоқда. Мисрлик тўрурар ҳам “Ливерпуль”дан кетишга тайёр. У Испания чемпионатига ўтиш нияти борлигини билдирган.

“Челси” 2014-2016 йиллар давомида Муҳаммад Салоҳга эгалик қилган. Бироқ, ҳужумчи жамоа таркибига кира олмаганидан кейин уни “Фиорентина” ва “Рома”га ижарага бериб юборишган.

2017 йилдан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммад Салоҳ барча турнирларда 193 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 120 марта аниқ нишонга олди. Унинг трансфери 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар