Муҳаммад Салоҳга янги жамоа топилди

ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида етакчи ҳужумчиси Килиан Мбаппени ушлаб қола олмаса, унинг ўрнига Англияда тўпурарлик маҳоратини  намойиш этиб келаётган Муҳаммад Салоҳни олиб келишга қарор қилди.

Айни пайтда парижликлар Килиан Мбаппени янги битимга кўндира олмаяпти. 22 ёшли ҳужумчи ёзда “Реал” ёки бошқа гранд клубга ўтишни режалаштирмоқда. Мбаппенинг кетишига жамоанинг Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир эмаслиги ҳам таъсир ўтказмоқда.

“Ливерпуль” раҳбарияти эса Муҳаммад Салоҳнинг бош мураббий Юрген Клопп билан совуқ муносабатда эканини инобатга олиб, сотиб юбориш вариантини ўрганиб чиқмоқда. Бироқ, Миср терма жамоаси ҳужумчисини оладиган клуб яхшигина харажат қилишига тўғри келади.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда премьер-лигажа 32 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 маротаба аниқ нишонга олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар