Муҳаммад Салоҳга дарров янги суперклуб топилди

“Ливерпуль”нинг асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ чемпион жамоа бош мураббийи Юрген Клопп билан зиддият кучайиб бораётгани сабабли Ливерпулни тарк этиши ҳақида хабар қилган эдик.

Мисрлик ҳужумчи атрофидаги вазиятни “Реал” диққат билан кузатмоқда ва ёзда Салоҳни Мадридга таклиф этишни режалаштиряпти.

Аслида “Қироллик клуби” ёзги трансферлар вақтида асосий нишон қилиб, Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни белгилаган. Бироқ, клубнинг молиявий аҳволи бунга тўсқинлик қилиши мумкин. Қолаверса, франциялик ҳужумчига “Ливерпуль”, Холандга эса бир неча гранд клуб жиддий харидор бўлмоқда.

“Реал” раҳбарияти агар шу икки ҳужумчини олишнинг имкони топилмаса, Муҳаммад Салоҳ номзодида тўхталмоқчи. Мисрлик  тўпурарнинг ўзи ҳам журналистларга Испания чемпионатида тўп тепиш истаги борлигини маълум қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)