Муаттар Набиева Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Ads

Айни кунларда оғир атлетика бўйича ҳам Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Хитойнинг Нинбо шаҳрида кечаётган қитъа биринчилигида терма жамоамиз дастлабки медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида -55 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Муаттан Набиева мусобақада 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Юртдошимиз даст кўтаришда 91, силтаб кўтаришда 113 килогармм натижа қайд этиб ҳар икки машқ ва умумий ҳисоб (204 кг) бўйича учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Оғир атлетика, Осиё чемпионати. Хитой
Аёллар, -55 кг.
1. Циюн Ляо (Хитой) – 224 кг (96 кг + 128 кг)
2. Хидилин Диаз (Филиппин) – 209 кг (94 кг + 115 кг)
3. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 204 кг (91 кг + 113 кг)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kamoliddin
22/04/2019 19:13
Muattar galaba bilan tabriklayman

Минбар

Барча блоглар