Моуриньо: Зидан Бэйл кетганидан мамнун

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа сафига "Реал"дан келган ярим ҳимоячи Гарет Бэйл ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Агар барча хурсанд бўлса, унда бу энг яхши қарор ҳисобланади.

Зидан билан шахсан гаплашмадим, аммо у Бэйл кетганидан хурсанд эканлигига аминман. Гарет биз билан эканлигидан мамнунмиз, унинг ўзи ҳам "Тоттенхэм"га қайтганидан бахтиёр. Шунинг учун ҳам мавсум якунида барчамиз яхши кайфиятда бўламиз, деб умид қиламан ва у биз билан яна қолиши мумкин бўлади.

Мен Бэйлни ўз жамоамда кўришни истаганлигимни унинг ўзи ҳам жуда яхши билади. Ўтган мавсумда бунинг иложи бўлмади. "Манчестер Юнайтед"да эканлигимда уни олиб келишга уринганимни ҳам Гарет билади.

Шу қаторда, у менга футболчи сифатида жуда ва жуда ёқишини ҳам билади. Шунинг учун ўзаро муносабатларимиз яхши ҳолатда. Аммо менинг жамоамда фақат энг яхшилар майдонга тушишини ҳам у жуда яхши англайди. У Гарет Бэйл бўлгани учун майдонга тушмайди, у майдонга тушишга лойиқ эканлигини исботлаш учун ўйнайди," - деди Моуриньо.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)