Моуриньо: Тузукроқ ўйнайсанми ёки “Реал”га бориб, захирада ўтирасанми?

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо машғулотларнинг бирида клубга катта умидлар билан олиб келинган, лекин ҳеч кимнинг ишончини оқлай олмаётган Гарет Бэйлга танбеҳ берди.

- Сен шу ерда қолишни истайсанми ёки “Реал”га қайтиб, футбол ўйнамоқчи эмасмисан?, - деди бош мураббий.

Зинедин Зидан билан чиқиша олмагани ортидан “Реал”да ўйин амалиётисиз қолиб кетган 31 ёшли ҳужумчи 2020 йилнинг 19 сентябрь куни “Тоттенхэм”га қайтган эди. Бироқ, Моуриньо қўл остида ҳам ўйини чиқмаяпти. Бэйл Англия премьер-лигасида тўртта учрашув ўтказиб, битта гол урди. Европа лигасида эса, олтита баҳсда рақиблар дарвозасини бир бор аниқ нишонга олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)