Моуриньо

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа сафини "Интер" хавбеки Кристиан Эриксен билан кучайтирмоқчи.

Айтиш керакки, даниялик футболчи бир йил муқаддам “нерадзуррилар” сафига айнан “Тоттенхэм”дан кўчиб ўтган эди. Афсуски, унинг Миланда ишлари юришмади.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Моуриньо “шпорлар” раҳбариятидан Эриксенни ижарага олишни сўраган. “Интер” раҳбарияти ҳам Кристиандан имкон қадар тезроқ қутулмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар