Моуриньо

Серхио Рамос фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Жозе Моуриньо собиқ шогирдини Римга чорламоқда. Ўз навбатида, мураббийнинг бу истагидан сўнг испаниялик ҳимоячига "Рома" ҳам қизиқиш билдирган.

Рамос "Реал"дан кетишини эълон қилгач, португалиялик мутахассис у билан телефон орқали мулоқот қилган. 35 ёшлик футболчи "Рома"ни танлаши учун кўндиришга уринди. Бироқ унинг Римга кўчиб ўтиши учун молиявий масалалар ҳам ҳал қилиниши керак. "Рома" раҳбарияти бу томонини ўйлаб кўриши лозим. Ҳар ҳолда Серхио кичкина суммага келмаслиги аниқ.

Жозе Моуриньо аввалроқ Роналдуни ҳам ўз ёнига чорлаганди.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию