Моуриньо ожиз қолди

“Тоттенхэм” раҳбарияти жамоада муваффақиятли тўп сурган плеймейкер Кристиан Эриксенни ортга қайтармоқчи эди.

Бироқ, ҳисоб-китобларга кўра, Моуриньо жамоаси бу трансферни кўтара олмайди. Аниқроғи, Эриксен ҳафтасига 320 минг фунт миқдорида маош олади. Лондонликлар бунча тўлашга тайёр эмас.

Қолаверса, “Интер” ҳам футболчини ижарага қўйиб юбориш учун тўлов қилиниши кераклигини айтмоқда.

Хуллас, Эриксен “Тоттенхэм”га қайта олмайди. У бошқа таклифларни кутишни мажбур.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар