Моуриньо

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Реал"га қайтиш мақсадида бир қатор таклифларни рад этган.

Шу йилнинг май ойидан буён, португалиялик мутахассис "Милан", "Монако", "Лилль", "Вольфсбург", "Шальке" каби жамоаларнинг таклифларига рад жавобини бериб келди. Бироқ, шу вақтга қадар Моуриньо ПСЖ, "Бавария" ва "Ювентус" клубларини кузатиб келди.

Шу қаторда, ушбу мутахассис "Тоттенхэм"да иш бошлашга ҳам тайёр эди. Бунга сабаб, Маурисио Почеттино "Реал"га ўтиш эҳтимоли йўқ эмасди.

Ҳозирда, Моуриньо "Реал"да иш бошлашга қизиқмоқда. Бунинг учун мадридликлар Зиданни бўшатишга қарор қилишлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис 2010-2013 йилларда "қаймоқранглиларни бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи МЮ клубида бўлди ва у 2018 йилнинг декабрь ойида ишдан бўшаган эди.

Манба: Goal.com

Минбар

Барча блоглар