Моуриньо

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Лион"да ишлашни истамади.

Хабар берилишича, 56 ёшли мутахассис таклиф учун францияликларга миннатдорчилик билдирган, аммо рад жавобини берган. Португалиялик мутахассис Англия чемпионатида ишлашни истамоқда. Бунга сабаб, унинг оиласи ҳам Англияда истиқомат қилади.

Айни дамда, "Лион" клуби Лоран Блан билан музокаралар олиб бормоқда. Яқин 2 кун ичида ПСЖнинг собиқ бош мураббийи билан келишувга эришишлари кутилмоқда.

Аввалроқ, "Лион" Арсен Венгер ва Тиаго Мотта номзодларини ҳам кўриб чиқаётгани маълум қилинган эди.