Моуриньо:

Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо ўзининг келажак фаолияти борасидаги саволга жавоб қайтарди.

“Менинг келажагим? Бу Италияда бўлмайди. “Интер” – бу менинг уйим, оилам. Моратти – менинг дўстим, президентим. Биз биргаликда требл қайд этганимиз жудаям ажойиб бўлганди. Оилангдан кетсанг, яна ортга қайтишинг қийин. Аммо, мен “Реал”ни учинчи марта рад этолмайман”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2018 йилнинг декабридан буён ишсиз ҳисобланади. Унинг сўнгги жамоаси “Манчестер Юнайтед” клуби бўлган эди.