"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн Премьер-лига 19-туридан ўрин олган "Шеффилд"га қарши учрашувдан (3:1) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ажойиб ўйин намойиш этдик. Учрашувни жуда яхши бошладик, тажовузкор ўйин кўрсатиб, босим уюштирдик ва 2 та гол урдик. Иккинчи таймда улар гол урган пайтда эса, ваҳимага тушмадик.

Моуриньо ҳеч қачон ҳимояда ўйнашимиз кераклигини айтмаган. Ҳамма гап ўзимизда - бизда ғолиблик руҳи бор. Футболчилар буни ҳис қилиши лозим. Бугун шундан қилдик",-деди "шпорлар" юлдузи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)