Моуриньо Европа чемпионатида қайси жамоа ғолиб чиқишини айтди

“Рома”га бош мураббий этиб тайинланган Жозе Моуриньо тез орада бошланадиган Европа чемпионатида Франция терма жамоаси ғолиб чиқишига ишонмоқда.

- Таркибингизда Килиан Мбаппе бўлса, ғолиб чиқмаслик жуда қийин масала. У бир ўзи учрашув тақдирини ҳал қила оладиган ва рақибларга даҳшат соладиган ўйинчи. Мбаппе бўлажак турнирда Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан кейин давр уники эканини исботлаб қўйиш учун ўйнайди.

Франция учун финалга етиб бормасликнинг ўзи катта мағлубият. Мен уларнинг нозик томонини кўрмаяпман ва улар мусобақада бош совринни қўлга киритиши керак, - деди Жозе Моуриньо.

Франция қитъа чемпионатининг гуруҳ босқичида Германия, Венгрия ва Португалия билан рақобатлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию