Моуриньо

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Бразилиялик футболчи учун курашда "Тоттенхэм" клуби етакчилик қилмоқда. 28 ёшли хавбек учун "Арсенал", "Челси" ва "Лестер" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

2019/20 мавсумда Коутиньо "Бавария"да ижарада ўтказди ва 34 та ўйинда 9 та гол киритиб, 8 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)