Москванинг “Локомотив”ини Ўзбекистон термасида ўйнаган футболчи бошқариши керак!

Москванинг “Локомотив” жамоасини узоқ йиллар давомида самарали бошқарган машҳур мураббий Юрий Сёминнинг ишдан олиниши оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ҳамон кескин тортишувларга сабаб бўлмоқда.

Ушбу клуб раҳбарияти кутилмаганда Юрий Сёминга чиқиш ишларини кўрсатиб, унинг ўрнига унчалик таниқли бўлмаган сербиялик мутахассис Марко Николични олиб келди.

“Локомотив” раҳбарларининг бу қарори ҳамон муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик Сёминнинг кетишини сэр Алекс Фергюсоннинг “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишига қиёслади. Яна бир гуруҳ мутахассис ва мухлислар Сёмин ишдан олинганидан кейин унинг ўрнига жаон даражасидаги мураббийни таклиф қилиш тўғри бўлишини таъкидлашмоқда.

7a5dcd2b252f136313f198ca41cd31075a21c227c2653012523394

Клуб раҳбариятининг фахрий мураббий бўлиш таклифини кескин рад этган Юрий Сёминнинг ўзи вазиятга баҳо бериб, аслида унинг ўрнини қайси мутахассис эгалласа тўғри ва адолатли бўлишини ошкор қилди.

 - Мен қачондир кетишим керак эди. Бу аниқ. Бугун бўлмаса, эртага шу ҳол юз бериши керак эди. Ҳар қанақасига кетардим. Лекин буни бошқача усулда, яъни энг тўғри йўл билан амалга ошириш мумкин эди.

Менинг нуқтаи назаримдан, аввало мени хабардор қилиш, кейин футбол равнақи учун буни бирга ҳал этиш лозим эди. Футбол манфаати учун мендан кейин жамоани Олег Пашинин бошқариши керак эди ёки Вадим Евсеев ҳам бўларди.

Пашинин анчадан буён шу ерда ишлаяпти ва мухлислар уни очиқ кўнгиллик билан қабул қилади. Евсеев ҳам айни кучга тўлган. Улар “Локомотив” руҳияти билан ўсган мутахассислар, - деди Юрий Семин.

semin4

Россиялик мутахассис ўз шогирдлари Пашинин, Лоськов ва Хаповни “Локомотив” мураббийлар штабида қолгани бўйича ҳам фикр билдирди.

 - Улар тўғри қилишяпти. Клуб раҳбарлари бугун бор, эртага йўқ. “Локомотив” яшаши керак, бунинг учун яхши мураббийлар ўз ишини давом эттириши шарт. Агар Пашинин ёки Евсеевни бош мураббий қилишганида мен жоним билан фахрий мураббий бўлиш таклифини қабул қилардим, - дейди Сёмин.

Олег Пашинин футболчилик фаолияти давомида 1992 йилдан 2007 йилгача “Локомотив” таркибида тўп сурган.  Орада бир мавсум Япония чемпионатида “Санфречче Хиросима”да ўйнаган. Моҳир ҳимоячи 2001-2005 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоасида 12 та учрашувда майдонга тушган.

unnamed_10

Олег Пашинин икки карра Россия чемпиони, бир неча маротаба кумуш ва бронза медаллар соҳиби, уч карра Россия кубоги ғолиб ва икки марта Россия Суперкубоги эгаси бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hojiakbar001
02/06/2020 18:39
To'pato'gri shularni olib kelishi kerak edi!