Москва ярим марафонида иштирокчилардан бири вафот этди

Бугун Россиянинг Москва шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган халқаро ярим марафон бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу мусобақа якунлангач, иштирокчилардан бири ҳаётдан кўз юмди. 

"Москва ярим марафонининг 10 км дастурида қатнашган ушбу  иштирокчи финишга келди ва қатнашгани учун эсдалик медали билан тақдирланди. Унда мусобақа давомида шифокорларнинг ёрдамига мурожаат қилиш ҳолати кузатилмади. Иштирокчи баҳс якунлангач "Лужники" ҳудудини тарк этди ва ўзини ёмон ҳис қилди. Тиббий ёрдам хизматчилари унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қилган барча уринишлари бесамар якунланди. Шифокорлар унинг ўлимини қайд этишди", – дея ахборот берилмоқда мусобақа матбуот хизмати томонидан. 

Ҳозирча ушбу иштирокчининг исм-шарифи билан боғлиқ маълумотлар берилгани йўқ.