Моратанинг 3 та голи инобатга олинмаган ўйинда

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Барселона" учрашуви ўз якунига етди. Унда каталонияликлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, 6 очко билан гуруҳ пешқадамлигини қўлга олди. 

Таъкидлаш жоизки, баҳс мобайнида Альваро Мората томонидан киритилган 3 та голнинг барчаси офсайд туфайли бекор қилинди. 

Ювентус

    UEFA ЧЛ "G" гуруҳи 2-тур

    29/10/2020, 01:00

    0
    :
    2
    Тугади

    Барселона

    • Усман Дембеле 14'
    • Лионель Месси 90'

    Стадион: Allianz Stadium 0 томошабин

    Бош ҳакам: Danny Makkelie

    45'
    90'

    • 90'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

    • 90+'

      Педри ўрнига Брейтуэйт майдонга тушди. 

    • 90+'

      Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 90'

      ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси пенальтини аниқ амалга оширди. 

    • 89'

      Фати жарима майдони ичида йиқилди. Бернардески жамоаси дарвозасига пенальти олиб келди. 

    • 85'

      Демирал иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. 

    • 83'

      Рабьо ўрнига Бернардески майдонга тушди. 

    • 79'

      Рабьо ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

    • 77'

      "Барселона" тўпни назорат қилмоқда. 

    • 74'

      Куадрадо сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 72'

      Фати ўйинга фаол қўшилиб кета олди. Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

    • 70'

      Демирал ҳам огоҳлантирилди. 

    • 69'

      Кулусевскининг зарбаси ноаниқ кетди. 

    • 68'

      Куадрадо ҳужумда қоидани бузди. 

    • 66'

      Дембеле ўрнига Фати майдонга тушди. 

    • 64'

      Мессининг узатмасидан сўнг, Педри бир ҳаракат билан рақиб ҳимоячиларини чалғитиб зарба йўллади. Аммо улар сўнгги паллада унинг зарбаси йўлига оёқ қўйишга эришди. 

    • 63'

      "Ювентус" штурм уюштирмоқда. 

    • 60'

      Сержи Роберто сариқ карточка ишлаб олди.

    • 58'

      ВАР узоқ қарор қабул қилди. Албатта, бу ўйин охирида компенсация қилинади. 

    • 55'

      Мората урган 3-гол ҳам офсайд сабаб бекор қилинди. 

    • 53'

      Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

    • 51'

      Пьяничнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

    • 48'

      "Барса" иккинчи таймни ҳам тўпни назорат қилиб ўтказмоқда. 

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди. 

    • 45'

      Танаффус. 

    • 45+'

      Кулусевски сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 45+'

      Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 44'

      Дембелени Данило "Барса" яриммайдонида йиқитди. 

    • 41'

      Албага узатилган тўпга Шенсни биринчи бўлди. 

    • 40'

      "Барселона" рақиб яриммайдонида тўпни назорат қилмоқда. 

    • 38'

      "Барса" руҳий устунликка эгадек кўринмоқда. 

    • 35'

      Жарима майдони ичида Месси, Дембеле ва Гризманн жуда қулай вазиятдан гол ура олмади. 

    • 33'

      Дибаланинг ҳаракатлари "Барселона"га етарлича муаммо туғдирмоқда. 

    • 32'

      Дибаланинг узатмаси хавфли чиқди. Аммо ҳимоячилар уни Мората томон ўтказишмади. 

    • 30'

      Моратанинг яна бир голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

    • 26'

      "Юве" сўнгги дақиқаларда тўпни назорат қилмоқда. 

    • 23'

      Гризманнинг айёрона узатмасидан сўнг, Месси йўллаган зарба ноаниқ чиқди. 

    • 20'

      Мората яна ҳужумда фол ишлатди. 

    • 17'

      Алба фол ишлатди. "Барса" ҳужуми тўхтади. Энди "Юве" олдинга боради. 

    • 15'

      Моратанинг тезкор жавоб голи офсайд сабаб инобатга олинмади. 

    • 17'

      "Барса" қисқа пасларда яхши ўйнамоқда. 

    • 14'

      ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дембеле ҳисобни очмоқда. Шенсни ожиз қолди. 

    • 11'

      Мессининг бурчак зарбасидан узатган тўпига ҳеч ким зарба бериб юбора олмади. 

    • 9'

      Мората ҳужумда фол ишлатди. 

    • 5'

      Мессининг зарба беришига яна ҳимоячилар йўл қўймади. 

    • 3'

      Гризманнинг жарима майдонидан берган зарбаси ноаниқ. 

    • 2'

      Мессининг юриши ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. 

    • 1'

      Ўйин бошланди. 

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

    • 0'

      Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Барчангизни куннинг энг марказий беллашувига таклиф этамиз. Ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади. 

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)