Монако Гран-присида Хэмилтон ғалаба қозонди

Кеча Формула-1 бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Тақвимга кўра, навбатдаги беллашувга Монако мезбонлик қилди. 78 айланадан иборат пойга "Мерседес"нинг британиялик вакили Льюис Хэмилтоннинг ғалабаси билан якунланди. "Ред Булл" шарафини ҳимоя қилаётган Маркс Ферстаппен гарчи иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтган бўлса ҳам, пойга чоғида қоида бузгани учун у 5 сония жаримага тортилди. Шу тариқа "Феррари" пилоти Себастьян Феттелга иккинчи ўрин насиб этган бўлса, "Мерседес"нинг бошқа бир иштирокчиси Валтерри Боттас кучли учликни якунлаб берди. Батафсил: 

Ф-1. Монако Гран-приси. 78 айлана
1. Льюис Хэмилтон («Мерседес») – 78 кругов
2. Себастьян Феттель («Феррари») +2,602
3. Валттери Боттас («Мерседес») +3,162
4. Макс Ферстаппен («Ред Булл»)* +5,537
5. Пьер Гасли («Ред Булл») +9,946
6. Карлос Сайнс-кичик («Макларен») +53,454
7. Даниил Квят («Торо Россо») +54,574
8. Алекс Албон («Торо Россо») +55,200
9. Даниэль Риккардо («Рено») +1.00,894
10. Ромен Грожан («Хаас») +1.01.034 
11. Ландо Норрис («Макларен») +1.06,801
12. Кевин Магнуссен («Хаас») +1 айлана
13. Серхио Перес («Рейсинг Пойнт») +1 айлана
14. Нико Хюлькенберг («Рено») +1 айлана
15. Джордж Расселл («Уильямс») +1 айлана
16. Ланс Стролл («Рейсинг Пойнт») +1 айлана
17. Кими Райкконен («Альфа Ромео») +1 айлана
18. Роберт Кубица («Уильямс») +1 айлана
19. Антонио Жовинацци («Альфа Ромео») +2 айлана
 
Чиқиб кетди
Шарль Леклер («Феррари»)
 
* – Ферстаппен 5 сония жаримага тортилди