Мўминжон Абдуллаев 1/4 финалга чиқди
Ads

Осиё ўйинлари ғолиби энг оғир вазн тоифасида гиламга чиқадиган юртдошимиз Мўмин Абдуллаев ҳам жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади. 130 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртдошимиз дастлаб, болгариялик Итрослав Юриевни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 1/8 финал босқичида унга хорватиялик марка Кожевич рақиблик қилди. Мазкур баҳсда ҳам ҳамюртимиз 3:1 натижаси билан зафар қучди. Энди у 1/4 финалида эронлик Амир Мухаммадали билан баҳс олиб боради.