Модричнинг

«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич «Милан» клубига кўчиб ўтишга жуда яқин келганди», - дея хабар бермоқда «Marca» нашри.

Манбада келтирилишича, «Россонерлар»нинг собиқ спорт директори Звонимир Бобан хорватиялик 34 ёшли футболчи билан деярли келишувга эришиб бўлганди. Бироқ Бобан истеъфога чиқариб юборилганидан сўнг Модричнинг трансфери амалга ошмай қолган.

Жорий мавсум Лука «Қироллик клуби» сафида 30 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва шерикларига 5 марта ассистентлик вазифасини ўтаб берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)