Модрич Хорватия терма жамоаси тарихига кирди

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Словенияга (0:1) қарши ўйинда иштирок этди.

Эътиборлиси, 35 ёшли “Реал” футболчиси миллий терма жамоадаги ўйинлари сонини 134 тага етказиб олди ва бу борада Дарио Срнани ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Модрич Хорватия терма жамоасида 2006 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг ҳисобида 16 та гол мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 27 март куни Кипрга қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар