Модрич: Чемпионат тезроқ бошланиб, футбол ўйнашни хоҳлайман

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич тезроқ майдонга қайтишни хоҳлашини айтиб ўтди. Бу ҳақда marca нашри хабар берди.

- Биз машғулотларга киришдик. Энди чемпионат тезроқ бошланиб, футбол ўйнашни хоҳлайман. Тўғри, бу осон эмас. Чунки бундай пайтда соғлик биринчи ўринда туради. Афсуски, Ла Лига баҳсларига рухсат берилса ҳам стадионларда мухлислар бўлмайди. Лекин уларни экран қаршисида бизни қўллаб туришларини ҳис қиламиз, - деди Лука Модрич.

Зинедин Зидан бошчилигидаги "Қироллик клуби" кеча жамоа базасига тўпланди ва ниқоб тақиб, оралиқ масофа сақлаган ҳолда машғулотларга киришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)