ММА да 12 ёшли қизалоқлар жанг қилади

АҚШда ММA бўйича “Conquest of the Cage Спокане” турнирида 12 ёшли қизлар  Дарина Глассбурн ва Лола Пападатос ўртасида жанг бўлиб ўтади.

Жанг ташкилотчилари Рик Литтле, UFC жангчиларининг мураббийи Майкл Кьеза ва Жулианне Пееналардир. Улар Facebook саҳифасида мазкур тўқнашувга ўзига ҳос изоҳ қолдиришган.

“Бундай жангга кўпчилик қарши бўлиши мумкин. Бироқ бу унчалик ёмон эмас. Aгар сиз бу иккита кичик монстларни қандай қилиб машқ қилишларини кўрсангиз, улар албатта октагонда жанг қилиш кераклигини тушунасиз",-деб ёзган Рик Литтле.

Лола Пападатос Вашингтонга Дарина Глассбурнга қарши жанг учун Бельгиядан келади.

Турнир 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.