ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги финал жанглари: Матнли трансляция

Бухоро шаҳри ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги турнирига мезбонлик қилмоқда. Айни дақиқаларда қадимий шаҳримизда жойлашган "Турон" мехмонхонасида илк бора ўтказилаётган ушбу турнирнинг финал жангларини ўтказиш учун тайёргарлик кетмоқда. 

Маълумки, Ўзбекистон Кубоги баҳслари 16-17 ёшлилар ва 18 ҳамда ундан катталар ўртасида бўлиб ўтмоқда. 16-17 ёш тоифасида спортчилар 9 та вазн тоифаси яъни, 52, 57, 61,2, 65,8, 70,3, 77,1, 83,3, 93, 120 кгда ғолиблик учун баҳс юритаётган бўлсалар, катталар 10 та вазнда юқоридаги вазн тоифасига +120 кг ҳам қўшилган ҳолда, мазкур турнир чемпионлиги учун шиддатли жангларда иштирок этмоқдалар.  

Хуллас, бир неча дақиқалардан сўнг, 19 та жангнинг гувоҳига айланамиз. 

Дастлаб, ёшлар ўртасидаги жанглар ўтказилади. Ўзбекистон Кубоги финал жангларининг илк иштирокчилари 16-17 ёшли спортчилар ўртасида 52 кг вазн тоифасида ҳал қилувчи баҳсларга қадар етиб келган, Самарқанд вакили Аслам Ортиқов ҳамда Тошкент вилояти спортчиси Ҳусан Ортиқовлар ўртасида бўлиб ўтади. 

Бу вазн тоифасида 3-ўринни хоразмлик Нодирбек Абдуллаев ва Тошкент шаҳри вакили Саидакмал Саламанов қўлга киритдилар.

Арена финал жангларига тайёр!

куубок

Жанглар соат 18:00 дан старт олиши кутилмоқда...

18:12 - Баъзи ташкилий масалала юзасидан, жангларнинг бошланиши бироз кечиктирилмоқда.

18:19 - Яна 5 дақиқадан сўнг, тарихий Ўзбекистон кубоги финал жангларига старт берилади.

18:22 - Демак, бошланмоқдааа...

18:23 - Дастлабки жуфтлик таклиф қилинди. 16-17 ёшлилар ўртасида 52.2 кг вазн тоифасида Самарқанд вакили Аслам Ортиқов ва унинг рақиби Тошкент вилояти спортчиси Ҳусан Ортиқовлар чиқиб келмоқда.

18:24 - Биринчи раунд бонги чалинди ва жанг бошланди. 

18:30 - Иккинчи раунд бошланди. 

18:34 - Иккинчи раунд якунланди. Бу раундда Самарқанд вакили катта устунликка эришди. Қўл ва оёқда бир қатор аниқ зарбалар йўллаш баробарида "тейк-даун"ларни амалга ошира олди. 

18:35 - Сўнги ҳал қилувчи 3-раунд бошланди.

18:39  3- раундда ҳам самарқандлик Аслам Ортиқов рақибига хеч қандай имконият қолдирмади. Лоу-кик ва хай-кик зарбалари мўлжалга етиб борди. "Партер"да ҳам устунлик қилди.

18:39 -Ғолибни эълон қилинди. Кутилганидек, Самарқанд вакили Аслам Ортиқов 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва тарихий Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ғолибига айланди.  

18:41 - Навбатдаги жуфтлик таклиф қилинди. 

18:42 - 56,7 кг вазн тоифаси: Жамшид Тиляев (Навоий) - Сардорбек Рўзиев (Самарқанд).

18:43 - Биринчи раунд бошланди.

18:46 - Жанг биринчи раунддаёқ ўз якунига етди. Самарқандлик Сардорбек Рўзиев оғриқли усул эвазига жангни ўз фойдасига ҳал қилди. У ўз вазн тоифасида Ўзбекистон Кубоги ғолибига айланди.

18:47 - Навбатдаги жуфтлик чиқиб келмоқда. 

18:48 - 61,2 кг  вазн тоифаси: Қобилжон Жўрахолов (Навоий) - Озод Азимов (Бухоро).

18:50 - Биринчи раундга старт берилди.

18:53 - Биринчи раунд якунланди. Бу раундда устунлик Бухоро вакили тарафида бўлди. 

18:54 - иккинчи раунд бошланди.

18:57 - Биринчи раундда ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилган Навоий вакили, иккинчи раундда ҳам шундай тарзда бир очкосидан маҳрум бўлди. 

18:57 - Иккинчи раунд якунланди. Бу раундда ҳам устунлик бухоролик жангчида бўлди. У "партер"да рақибига қийинчиликлар туғдиришда давом этмоқда. 

18:59 - Учинчи раунд бошланди.

19:03 - Жанг якунланди. Ғолиб, бухоролик Озод Азимов бўлди. У чемпион!

19:04 - Навбатдаги жуфтлик, 65,8 кг вазн, Беҳруз Усмонов (Қашқадарё) - Ҳўжақул Эргашев (Навоий)

19:06 - Биринчи раундга старт берилди. 

19:09 - Дастлабки раунд ўз якунига етди. Фаоллик Қашқадарё вакилида бўлса-да, навоийлик спортчи қарши ҳужумларда бир неча бор аниқ зарбаларни амалга оширди.

19:12 - 2-раунд бошланди.

19:15 - Раунд якунланди. Устунлик Қашқадарё вакили тарафида бўлди.

19:16 - 3-раунд бошланди.  

19:21 - Мазкур жанг ҳам ўз ниҳоясига етди. Ҳакамлар қарорига кўра, қашқадарёлик Беҳруз Усмонов ғалаба қозонди ва турнир чемпионига айланди!

19:23 - Навбатдаги жуфтлик, 70,3 кг вазн тоифаси, Олимжон Тошканов (Тошкент вилояти) - Аббос Расулжонов (Тошкент шаҳри).

19:24 - Биринчи раундга старт берилди. 

19:27 - Раунд якунланди. Фаоллик Тошкент шаҳри вакилида бўлди. Қолаверса, аниқлик ва "партер"да ҳам яхши ишлади. Бироқ раунд якунланишига оз қолганда Тошканов рақибини оғриқли усулга тушира олди. Лекин Расулжонов бу уринишга бардош берди.

19:29 - Иккинчи раунднинг дастлабки сонияларидаёқ жанг якунланди. Биринчи раунддаги оғриқли усулга тушиб қолиши ўз таъсирини ўтказди ва Тошкент шаҳри вакили имкониятни бой бериб қўйди. Ғолиб Тошкент вилояти вакили Олимжон Тошканов бўлди ва у энди илк Ўзбекистон Кубогининг чемпиони ҳисобланади.

19:31 - Ҳозир, якунланган жангларнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади ва кейин навбатдаги жанглар давом этади. 

19:55 - Навбатдаги жуфтлик, 77.1 кг вазн тоифаси: Дониёр Олимов (Навоий) - Шаҳзодҳўжа Шарипов (Бухоро)

19: 57 - Биринчи раунд бошланди. 

20:00 - Раунд якунланди. Устунлик Навоий вакили тарафида бўлди. 

20:01 - 2-раундга старт берилди. 

20:05 - Раунд якунланди. Бу сафар Бухоро вакили фаоллик кўрсатиб, бир нечта "тейк-даун"ларни амалга оширди.

20:06 - 3-раунд бошланди. 

20:08 - Жанг муддатидан аввал якунланди. 3-раунднинг сўнги дақиқаларида кетма-кет зарбаларга пассив қаршилик кўрсатган Навоий вакили мағлубиятга учради. Музаффар Ражабов шогирди Шаҳзодҳўжа Шарипов чемпионга айланди. 

20:12 - Навбатдаги жуфтлик, 83,9 кг вазн тоифаси: Жонибек Намозов (Қашқадарё) - Хурсанд Ҳўжақулов (Сурхондарё)

20:13 -Биринчи раунд бошланди.

20:16 - Раунд ўз якунига етди. Яққол устунлик Намозов тарафида бўлди. 

20:17 - 2-раунд старт олди.

20:19 - Жанг муддатидан аввал якунланди. Иккинчи раунднинг сўнги дақиқаларида бўғиш услуби билан Қашқадарё вакили ғалабага эришди. У ҳам энди илк Ўзбекистон Кубогининг чемпиони ҳисобланади.

20:22 -  Навбатдаги жуфтлик, 93 кг вазн тоифаси: Рустам Шораҳматов  (Сурхондарё) - Мирсаид Эркинов (Сирдарё)

20:23 - Биринчи раунд бошланди. 

20:25  Жанг биринчи раунддаёқ ўз ниҳоясига етди. Сурхондарё вакили бўғиш услуби эвазига ғалаба қозонди. У ҳам энди чемпион!

20:27 - Навбатдаги жуфтлик, 120 кг вазн тоифаси: Асрор Анваржонов(Андижон) - Шаҳбоз Мўминов (Жиззах).

20: 29 - Биринчи раунд бошланди.

20:33 - Раунд якунланди. Қисман устунлик Андижон вакили тарафида бўлди. 

20:34 - 2- раунд старт олди.

20:36 - Жанг муддатидан аввал якунланди. Иккинчи раунд бошида кетма-кет йўллаган зарбалари эвазига Асрор Анваржонов жанг тақдирини ҳал қилди ва у оғир вазн тоифаси чемпионига айланди. 

20:37 - Бу 16-17 ёшлилар ўртасидаги сўнги жанг эди. Ҳозир тақдирлаш маросими бўлиб ўтади ва катталар ўртасидаги жангларга старт берилади. 

21:12Катталар ўртасидаги финал жангларига старт берилди.

21:14 Дастлабки жуфтлик, 52, 2 кг вазн тоифаси Феруз Мансуров (Жиззах) - Шерзод Шамсутдинов (Навоий) 

21:15 - Биринчи раунд бошланди.

21:16 - Жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Навоий вакили Шамсутдинов рақибига хеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда, ғалабага эришди. У тарихий мусобақанинг ушбу вазн чемпионига айланди!

21:18 - Навбатдаги жуфтлик, 56,7 кг вазн тоифаси, Илёсжон Ҳасанов(Самарқанд) - Фаҳриддин Ҳасанов (Тошкент).

21:20 - Биринчи раунд бошланди.

21:23 - Раунд якунланди. Устунлик Самарқанд вакили тарафида бўлди. У жанг бошида "тейк-дун"ни амалга оширди ва "партер"да рақибини қийин аҳволга солиб қўйди. 

21:25 - Иккинчи раундга старт берилди.

21:30 - Раунд якунланди. Бу сафар Тошкент вакилида устуник бўлди. 

21:31 - Учинчи раундга старт берилди. Ғолибга ушбу раунд ойдинлик киритиб беради.

21:38 - Ҳал қилувчи раунд ҳам ўз якунига етди ва ғолиб аниқланди. Жангда сезиларли устунликка эришган, Илёсжон Ҳасанов ғалаба қозонди ва ўз вазн тоифасида чемпионга айланди. 

21:39 - Навбатдаги жуфтлик, 61,2 кг вазн тоифаси: Мурод Жўраев(Сурхондарё) - Ислом Олимжонов (Фарғона).

21:41 - Биринчи раунд бошланди.

21:47 - Раунд якунланди. Қисман устунлик Сурхондарё вакили томонида бўлди, десак янглишмган бўламиз. Чунки, бир нечта "тейк-даун"ларни охирига етказа олди.

21:48 - Иккинчи раунд бошланди.

21:49 - Жанг муддатидан аввал якунланди. Сурхондарёлик спортчи иккинчи раундда рақибига имконият қолдирмади ва ҳакам жангни тўхтатди. Мурод Жўраев чемпион!

21:52 - Навбатдаги жуфтлик, 65.8 кг вазн тоифаси: Бобур Абрайқулов(Сурхондарё) - Олим Нормуродов (Навоий).

21:54 - Биринчи раунд бошланди.

21:59 - Жанг дастлабки раунднинг ўзидаёқ ниҳоясига етди. Навоий вакили Олим Нормуродов бўғиш услуби билан рақибини тасли этди. Энди у ҳам тарихий мусобақанинг чемпиони саналади. 

22:00 - Дарвоқеа, катталар ўртасидаги жанглар раунди 5 дақиқадан...

22:02 - Навбатдаги жуфтлик, 70,3 кг вазн тоифаси: Далер Юлдашев(Жиззах) - Беҳруз Акбаров (Тошкент).

22:04 - Биринчи раундга старт берилди.

22:06 - Жанг биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида ўз якунига етди. Тошкент вакили Беҳруз Акбаров оғритиш услуби билан ғалаба қозонди ва чемпионга айланди. 

22:30 - Навбатдаги жуфтлик, 77,1 кг вазн тоифаси, Мунис Мўминжонов(Самарқанд) - Асадбек Ҳикматов (МХСК).

22:33 - Биринчи раунд бошланди.

22:38 - Раунд ўз якунига етди. Жанг тенг курашлар остида ўтди. 

22:39 - Иккинчи раунд бошланди.

22:41 - Жанг якунланди. Иккинчи раунднинг иккинчи дақиқасида техник нокаут эвазига Мунис Мўминжонов ғалаба қозонди ва чемпион бўлди. 

22:43 Навбатдаги жуфтлик, 83.9 кг вазн тоифаси, Саидотахон Нуруддинов (Навоий) - Қувондиқ Юсупов (Хоразм).

22:46 - Биринчи раунд бошланди. 

22:51 -Раунд якунланди. Жанг қизғин ва шиддатли кечди. Бирортасида устунлик йўқ, тенг курашлар остида кечди.

22:52 - Иккинчи раунд бошланди.

22:58 - Раунд якунлади. Бу раундда қисман Навоий вакили устунлик қилди.

22:59 - Учинчи раунд бошланди.

23:04 - Раунд якунланди. Тенг курашлар остида кечган жангда, ҳакамлар қарорига мувофиқ Навоий вакили ғалаба қозонди ва чемпионга айланди. 

23:06 - Навбатдаги жуфтлик, 93 кг вазн тоифаси: Жасур Жўраев(Андижон) - Ботир Холиёров (Қашқадарё). 

23: 09 - Биринчи раунд бошланди.

23:12 - Жанг якунланди. Биринчи раунднинг ўзида Қашқадарё вакили техник нокаут эвазига ғалаба қозонди ва чемпион бўлди.

23:14 - Навбатдаги жуфтлик, 120,2 кг вазн тоифаси: Ўктам Абдухолиқов (Тошкент вилояти) - Ҳусниддин Ҳакимов (Навоий).

23:16 - Биринчи раунд бошланди.

23:18 - Жанг биринчи раунднинг дастлабки сонияларидаёқ якунланди. Навоий вакили Ҳакимов техник нокаут эвазига ғолиб чиқди ва чемпионликка эришди.

23:20 - Навбатдаги жуфтлик, +120 кг вазн тоифаси: Ихтиёржон Холмуродов (Тошкент вилояти) - Ҳакимжон Исмоилов (Самарқанд).

23:21 - Биринчи раунд бошланди.

23:23 - Жанг биринчи раунднинг дастлабки дақиқаларида якунланди. Холмуродов техник нокаут билан ғалаба қозонди ва энг оғир вазн тоифаси чемпионига айланди. 

23:25 - Шу билан Бухоро шаҳрида ташкил этилган ММА бўйича Ўзбекистон Кубоги ўз якунига етди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)