ММА бўйича GFC турнирига тайёргарлик қандай кечмоқда... Мураббийлардан эшитамиз

Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон ММА ассоциацияси ташкил этилди. 23 ноябрь куни эса илк бора юртимизда бу борадаги расмий турнир ўтказилади. Ушбу GFC турнирида бир қатор юртдошларимиз октагонга кўтарилиши борасида ҳам маълумотга эгасиз. Биз машғулотлар жараёнига ташриф буюриб, спортчи ва мураббийларимизнинг мазкур тарихий воқейлик ҳақидаги фикрларига қулоқ тутдик. Қуйида уни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суннат Ильясов – бош мураббий

Бу кунларни жуда узоқ кутган эдик. Неча йиллардан бери ҳаракат қилиб келардик. Шукрки, барчаси ижобий якунланди. Бунинг учун аввало, муҳтарам президентимизга қолаверса, Отабек Умаровга ушбу спорт турида фаолият юритаётганлар номидан ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Энди, ММАда ўз жангларини ўтказаётган спортчиларимизни ҳимоя қила оладиган ташкилот бор! Неча йиллардан бери, кўп ноҳақликларга учраганмиз, турли хил ҳолатларга дуч келганмиз. Аммо, хеч ким бизга қулоқ тутмасди. Шу томондан ҳам мазкур ассоциациясининг ташкил этилиши жуда муҳим эди.
Насиб қилса, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, ўзбек ММАсини бутун дунёга олиб чиқиш ниятидамиз.

23 ноябрь кунги турнирга келсак, машғулотлар жуда яхши кетмоқда. Барча шароитлар мухайё қилинган. Ўйлайманки, йигитлар ижобий натижалар қайд этишади.

3691573479519

Мансур Тугизбоев -мураббий, ҳакам

Жуда қувончли хабар. Янада ғайрат қилиб ишлайдиган вақт келди. Энди хеч қандай қийинчиликларга дуч келмаймиз деб ўйлайман. Бутунжаҳон ММА олами вакиллари бизнинг спортчиларимиз маҳоратларига гувоҳ бўлишади деб ўйлайман. 23 ноябрь кунги турнирни барча кутиб турибди. Бу ҳам мухлислар учун ўзига ҳос совға деб ўйлайман. Бу борада биз спортчиларни қўллаб-қувватлаган ҳукумат рахбарларига ва шахсан Отабек Умаровдан беҳад миннатдормиз. Албатта, бизга билдирилган ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз.

5281573468029

Фаррух Мадаминов - мураббий

Бундан жуда хурсанд бўлдик. Ана энди юртимизда ММАнинг оммавийлиги ошади. Янада ривожланиш босқичига кўтарилади. Нуфузли промоушенларда жанг қиладиган спортчиларимиз кўпаяди. Бундан албатта мухлислар ютади. Қолаверса, ҳозирда ушбу спорт турининг нуфузи қандай даражада эканлиги барчага маълум. Шундай экан, бу борадаги зафарларимиз  юртимиз имиджига ҳам ижобий тарафлама таъсир қилади деб ўйлайман. 23 ноябрь куни икки нафар шогирдимиз навбатдаги жангини ўтказишади. Яъни Авлиё Ҳамидов ва Ахлиддин Мирзадавлатовлар жуда яхши тайёргарлик кўришмоқда. Албатта, ижобий натижалар қайд эта оламиз.

3581573468029

Отабек Жабборов- мураббий

Юртимизда ММАнинг мухлислари, ушбу спорт турига бефарқ бўлмаган инсонларнинг барчасини тарихий воқеа билан табриклайман. Шу кунга қадар, спортчиларимиз ўз кучлари билан шундай натижаларга эришиб келаётган эди. Энди бўлса, орқамизда таянч бўла оладиган ташкилот бор. Шундай экан, натижаларимиз янада юқори поғоналарга кўтарилади. Албатта, бундай имкониятларни яратиб берган инсонларнинг барчасига чин қалбимдан рахматлар айтаман. Чунки, юртимизда жуда кўп истеъдодлар бор. Улар албатта мамлакатимиз байроғини юксакларга кўтаришига ишонаман. Мураббий сифатида эса, биз ҳам қўлдан келганча мазкур спорт турининг ривожига, ёш талантларни тарбиялашда қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

9711573479593

Сайдулло Исматуллаев – мураббий

Албатта ажойиб янгилик бўлди. Бу борада жонбозлик кўрсатган, фидойилик қилган ҳамма инсонларга миннатдорчилик билдирамиз. Бунга муносиб тарзда, яхши натижалар билан жавоб берамиз деб ўйлайман. 23 ноябр куни икки нафар шогирдимиз ўз жангларини ўтказади. Жамшид Раҳмоналиев ҳамда Жаҳонгир Жумаевлар айни вақтда жуда яхши жисмоний ҳолатга эга. Уларга бўлган ишончим юқори. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши янада куч беради. Шунинг учун, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Аннотация (1)_4