МЛСда ажойиб мавсум ўтказган АПЛнинг собиқ футболчилари

Major League Soccer  – жудаям машҳур лига эмас, лекин бу ерда жуда машҳур юлдузлар тўп суради. Келинг, сиз билан ҳозирда МЛСда ўйнаётган АПЛнинг собиқ футболчилари ҳақида гаплашамиз.

Нани

“Манчестер Юнайтед”дан кейин Нани қаерларда ўйнамади… “Спортинг”, “Фенербахче”, “Валенсия”, “Лацио” ва яна “Спортинг”. Феврал ойида “Орландо Сити” билан шартнома имзолади. АҚШга у жуда тез мослашиб кетди. 12 та гол ва 10 та голли узатма. У “Орландо” сафидаги иккала кўрсаткични ҳам 10 ликдан оширган илк футболчи бўлди.

Карлос Вела

33 та ўйин. 36 та гол. 15 та голли узатма. “Лос-Анжелес” футболчиси ҳозир МЛСнинг асосий юлдузи ҳисобланади. “Арсенал” уни қўйиб юборганига афсусланаётгани, табиий.

Златан Ибраҳимович

Веладан кейин, иккинчи тўпурар бўлган Златан ҳисобида 31 та ўйинда 31 та гол мавжуд. Умумий ҳисобда эса Ибра 58 та ўйинда 53 та гол урди. Златан бир интервюсида: “Менимча, МЛС тарихидаги энг яхши футболчи ўзим бўлсам керак. Ҳазиллашмаяпман. Сиз мен келганимдан кейин МЛСни кўрдингизми?” Лекин МВП мавсумнинг энг яхши футболчиси деб Златанни эмас, Велани танлади.

Ҳозирда Ибра МЛСдан кетиш ҳақида ўйлаяпти. Унга Европадан ҳам таклифлар бўляпти. “Бока Хуниорс” ҳам Златанни ўз сафига қўшиб олиш мақсадида.Қайси вариантни танлашни эса Ибранинг ўзи ҳал қилади.

Карлес Хиль

АПЛнинг унутилиб кетган юлдузи. Хиль ўша 2016-йил Чемпионшипга тушиб кетган дахшатли “Астон Вилла” таркибида эди. Кейин Карлес “Депортиво”да ўйнади, 2019-йилда эса “Ню-Ингленд Революшн” жамоаси билан шартнома имзолади.

Футболчи Америка клуби сафида 10 та гол ва 14 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мухлислар овозига кўра “ Ню-Ингленд Революшн ” жамоасининг мавсумдаги энг яхши футболчисига айланди.

“У – жуда ажойиб натижага эга бўлди. Унга кўпчилик овоз берди. Ҳаттоки, энг яқиб рақобатчилари ҳам ундан анча орқада эди. У жуда юксак иқтидор эгаси ва у жамоамизда эканидан хурсандман” – дейди бош мураббий Брюс Арена.

Уейн Руни

“Ди Си Юнайтед”даги омадли ўтган илк мавсумидан сўнг Руни МЛСнинг ҳақиқий юлдузига айлаганди. Лекин АҚШда кўп ушланиб қолмади, 2020-йилда “Дерби Каунти” сафига бориб қўшилади.

Рунининг келиши, “Ди Си Юнайтед”да ҳақиқий револютсияни юзага келтирди. 11 гол ва 8 та голли узатма. Ҳатто, Девид Бекхем ва Себастьян Жовинко ҳам бунчалик обрўга эга бўлмаган эди.

Жозе Алтидор

Англия мухлислари, айниқса, “Сандерленд” ишқиболари Жозени ҳеч қачон унутишмайди. У Америкада ўйнаганидек ўйнамасди Англияда. У 22 та ўйинда 11 та гол урди ва 5 марта жамоадошлари гол уришига кўмаклашди.

Себастьян Бланко

2014-йилда Бланко “Вест Бромвич”да тўп сурган. Умумий ҳисобда 36 дақиқа.

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси “Портленд Тимберс”да ўз ўрнини топди. 2017-йилда бу жамоа билан шартнома имзолаган Бланко “Портленд”нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Ўтган мавсумда у ўз ҳисобига 11 та аниқ узатмаларни ёздириб қўйди. 2019-йилда эса ўтган мавсумдаги натижасини такрорлади ва ҳали мавсум давом этади.

Бред Смит

“Борнмут”дан ижарага олинган Бред “Сиетль Саундерс” жамоасида тўп суряпти. Чап қанот ҳимоячиси 6 та голл узатмани амалга оширган. Ҳозирда “Сиетль Саундерс” раҳбарияти уни тўлиқ сотиб олиш ҳақида ўйлаяпти.

“У жуда яхши футболчи, биз шундай ўйин кўрсатамизки, ҳимоячиларимиз ҳам олдинга бориши мумкин. Бред рақибга босим ўтказиб турадиган футболчилардан бири. Ундаги иқтидор, тезлик, тўп оширишлар… у билан гол урамиз ва хавфли ҳужумларни ташкиллаштирамиз” – дейди жамоа витсе-президенти Крис Хендерсон

Вито Манноне

Унинг номи “Арсенал”, “Барнсли”, “Халл Сити” ва “Сандерленд” мухлисларига яхши таниш. Манноне тажрибали дарвозабон. Ҳозирда “Миннесота Юнайтед” аъзоси ҳисобланади.

Манноне билан бирга “Миннесота” Ламар Хант номидаги АҚШ Очиқ Кубоги финалига чиқди. Аммо финалда “Атланта Юнайтед”га мағлуб бўлди.

Емерсон Хайндман

“Борнмут”нинг яна бир футболчиси эмерсон Англияга 2011-йилда келган эди. Ўшанда “Фулхем” уни ўз сафига қўшиб олганди. Ҳозирда “Атланта Юнайтед” футболчиси бўлган эмерсон Америкада ижарада ўйнаяпти. Балки мавсум сўнгида “Атланта” уни тўлиқ сотиб олар.

14 ўйинда Хайндман 3 таголга ассистентлик қилди ва 1 та гол урди. “Мен терма жамоага қайтишни истайман. Мураббийни ҳайрон қолдириб, ўзимни кўрсатмоқчиман. Бунинг учун эса ўз устимда тинмай ишлашим керак” – дейди Хайндман.