MLS клубининг беш футболчисида коронавирус аниқланди

Кеча МЛС чемпионати футболчилари мавсум рестарти олдидан коронавирус инфекциясига якуний текширувдан ўтказилди.

Yahoo! Sports нашри  хабарига кўра, Орландода ўтказилган тест мобайнида "Нэшвилл" клубининг беш футболчисида коронавирусга мусбат натижа олинган.

Жамоа 8 июнь куни янги тизимда "Чикаго" билан баҳс олиб бориши керак эди. Энди ушбу ўйиннинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)