Мироншоҳ Убайдуллаев:
Ads

Пойтахтимизда ташкил этилаётган К-1 бўйича очиқ Осиё чемпионатининг профессионал йўналишида жанг қиладиган ҳамюртларимизни таништиришда давом этамиз. Бу сафар иштирокчилар орасида энг ёши Мироншоҳ Убайдуллаев ҳақида бироз маълумот бериб ўтиш ниятидамиз. Бухоролик бу спортчимиз фаолияти давомида универсал жанг бўйича икки марта Ўзбекистон ва бир марта Осиё чемпиони, муайтай бўйича  10 маротаба, кикбоксингда 7 карра, 5 бора К-1 бўйича Ўзбекистон чемпиони, 3 марта К-1 бўйича Осиё чемпиони, 2 маротаба муайтай бўйича Осиё ва 3 карра жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган. Профессионал рингларда 10 маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 8 тасида нокаут қайд эта олган. Ҳалқаро ҳаваскор WEFF йшналишида ҳам зафар қучганини таъкидлаб ўтиш лозим.

Биз ушбу муҳим турнир аввалида 2000 йил Бухорода  таваллуд топган 19 ёшли жангчимизга бир-иккита савол билан мурожаат қилдик.

Без названия 2

- Мироншоҳ эндигина 19 ёшга тўлибсиз. Лекин профессионал рингда 10 маротаба жанг ўтказишга улгурибсиз. Аслида неча ёшдан бошлагансиз профидаги фаолиятингизни?

- Умуман яккакураш оламига олти ёшимда кириб келганман. Мураббийим Дадахон Бобоқулов қўл остида шуғулланишни бошлаганман. Профессионал йўналишда эса 16 ёшимда дебют қилганман.

- 16 ёш профессионал жанглар олиб бориш учун эрта эмасми?

- Инсоннинг ўзига боғлиқ деб ўйлайман. Жисмоний ҳолати талабга жавоб берса, ўз устида яхши ишласа, ўйлаймакни, иштирок этса бўлади.

- Бухоролик эканлигингизни инобатга олсак, у ерда машҳур яккакураш турларига асосланган Амир Темур клуби бор. Сизнинг бу клубга таалуқли жойингиз борми?

- Йўқ.

- 22 сентябрь куни сизга тожикистонлик спортчи тўқнаш келади. Унинг жангларини кузатган бўлсангиз керак?

- Тўғриси, Амиржон Асозода эканлигини биламан. Диққат эътиборни машғулотларга қаратдим. Кузата олмадим.

- Албатта, барча юртдошларимиз ғалабани исташмоқда...?

- Буни ҳис қилиб турибман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Жангни ўз фойдамга ҳал қилиб,барча ватандошларимизни хурсанд қилиш истагидаман.

- Бу борада сизга омад тилаймиз!

- Рахмат.

Аҳмадбек ЭШМАТОВ тайёрлади.



Минбар

Барча блоглар