Миржалол Қосимов шогирдлари Қозоғистоннинг яна бир клубини мағлуб этди

Янги мавсум тараддудининг ҳал қилувчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган АГМК икки ҳафталик хориж йиғинини якунлади.

Йиғин доирасидаги охирги ўйин Қозоғистоннинг ўтган мавсум якунларига кўра 6-ўрин соҳиби "Жетису" жамоасига қарши кечди. Беллашувда олмалиқликлар Зафар Полвонов ва Жасур Умаровнинг голлари эвазига зафар қучди - 2:0.

Миржалол Қосимов шогирдлари йиғин доирасида ўтказилган 5 ўйиндан учтасида ғалаба ("Телави" 3:2, "Атирау" 2:0, "Жетису" 2:0) қозонди ва битта мағлубият ("Торпедо Белаз" 1:2) ҳамда битта дуранг ("Торпедо Белаз" 2:2) қайд этди.

АГМК эртага Анталия-Тошкент йўналиши бўйлаб чартер рейс орқали юртимизга қайтиб келади.

АГМКда нидерландиялик легионер кўрикдан ўтмоқда (Фото)

photo_2021-02-26_20-07-39

Назорат учрашуви.

"Miracle Football centre" стадиони.

АГМК - "Жетису" (Қозоғистон) 2:0

Голлар: Полвонов (67), Умаров (76)

АГМК: Ботирали Эргашев - Дилшод Аҳмадалиев, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Александр Касьян, Элвин Фортес.

Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Умаров, Мирғиёс Сулаймонов, Шероз Жалолов, Владимир Козак, Дилшод Жўраев, Шоҳруҳ Гадоев, Зафар Полвонов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)