Миржалол Қосимов финал олдидан нималар деди?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Coca Cola Кубоги финали "Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасида кечади. Ушбу баҳс олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди:

"Навбаҳор" билан чемпионат доирасида ўйнаганимизда, кубок финалида уларга қарши баҳс олиб борамиз, деб ният қилгандик. Афсуски, улар бу ергача етиб бора олмади. Намангандаги стадионда атмосфера доим зўр бўлган. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. 

"Пахтакор" ҳақида кўп гапиришнинг кераги йўқ, назаримда. Улар Ўзбекистон чемпиони ва шунга яраша салоҳиятга эга. 

Финалга осонликча келмадик, "Локомотив", "Металлург" ва "Насаф" Суперлиганинг энг номдор жамоаларидан. Бу -  футбол, бизда имкониятлар бўлиши аниқ. Хато қилмасликка ҳаракат қиламиз. 

Жароҳатлар футболнинг бир қисми. Ҳа, бизда бу борада кичик муаммолар бор. Санжар Турсунов ва Мурод Тошматовда кичик жароҳатлар мавжуд. Имкон борича, оптимал таркибда майдонга тушишга ҳаракат қиламиз. 

ОЧЛ ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиляпман. ОАВда ҳар хил гаплар тарқайверади. Мен ўйиндан ўйинга сакраб, фикр билдиришни хоҳламайман. 

"Навбаҳор"дан футболчи олиб келиш ҳақида ўйлаганмиз, аммо бу жиддий кўриниш олмаган. Ҳакамлар ҳақида кўп гапиришни ёқтирмайман. 

АГМК учун оғир йил бўлди. Тарихда биринчи маротаба медалларга эришдик. Бунинг остида катта меҳнат ётибди. Жамоадаги ҳар бир футболчи, мураббий ва ходимлар бунда катта ўрин тутади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Akrom Ruzibaev
19/12/2020 14:26
4-0 булади