Миразизбек Мирзахалиловга автомобиль топширилди
Хабарингиз бор, Иорданиянинг Амман шаҳри бокс бўйича Токио-2020 олимпиадасига лицензия тақдим этувчи турнирга мезбонлик қилди.

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан уч нафари олтин медалга сазовор бўлди. Боксчиларимиздан Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов ҳамда Баҳодир Жалоловлар ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканлигини исботлашди.

photo_2020-03-13_16-41-44

Боксчиларимиз бугун тантанали равишда Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинган эди. Олтин медални қўлга киритган Миразизбек Мирзахалилов Фарғонада ҳам катта шодиёна билан кутиб олинди. Миразизбекни шахсан вилоят ҳокими кутиб олди ҳамда олтин медал ва "Токио-2020" йўлланмасини қўлга киритган боксчига Nexia-3 автомобилини топширди.

photo_2020-03-13_16-41-34

Миразизбек мусобақанинг сўнги жангида -57 кг вазн тоифасида иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида яққол устунлик билан ғалабага эришди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2019 йилнинг сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам Миразизбек олтин медалига сазовор бўлиб қайтган эди.

Боксчимизга Токио Олимпиадасида ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

photo_2020-03-13_16-41-09

Манба: minsport.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар