Миразизбек Мирзаҳалилов кубалик боксчини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди!
Ads

-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Миразизбек Мирзаҳалилов ҳал қилувчи жангда кубалик Лазаро Альварес Эстрадага қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли тарзда кечган баҳс иккинчи раундда кубалик боксчининг жароҳати олгани боис тўхтатилди ва айнан шу вақтга қадар бўлган очколар ҳисоблаб чиқилганда ҳакамлар боксчимизнинг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа, Осиё ўйинларида совриндор бўлган Мирзаҳалилов жаҳон биринчилигида олтин медални қўлга киритди.

Маълумот учун олдинда бизни Дилшодбек Рўзметов ва Баҳодир Жалолов иштирокидаги финаллар кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
21/09/2019 20:58
Gap yo'q yigitlar Rossiyada madhiyamizni yangratganinglar g'ururlanib ketdim.
Ronaldujunior
21/09/2019 21:20
Shu tempda ketsa buyuk bokschi bo`ladi bu bola