Миочич тахтга қайтди
Ads

Анхаймда бўлиб ўтган UFC 241 турнирининг асосий жангида супер оғир вазн тоифасида Даниэль Кормье Стипе Миочичдан мағлубиятга учради. Маълумки, ушбу реванш жанги бўлиб, дастлабкисида Кормье ғалаба қозониб, келиб чиқиши хорватиялик бўлган Стипедан чемпионлик камарини тортиб олган эди. Бу сафар эса, Миочич тактик курашда рақибини тўла мағлуб эта олди. Натижада тўртинчи раундда уни нокаутга учратди ва ўз унвонини қайтариб олди.