Миллий терма жамоамиз Тожикистонга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўқув-машғулот йиғини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, миллий терма жамоа аъзолари "Бунёдкор" академияси майдонида тўлақонли машғулотларга киришди. Дастлаб, асосий эътибор тикланиш машқларига қаратилди. Шундан сўнг, машғулотлар тўла ҳажмда давом эттирилди, асосан тўп билан ишлашга аҳамият берилди.

Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик учрашуви 3 сентябрь куни соат 19:00 да “Локомотив” стадионида бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)