Миллий Антидопинг агентлиги қоидаларнинг янги таҳририни ишлаб чиқмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий Антидопинг агентлиги қоидаларнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш борасида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича, янги таҳрирдаги қоидалар Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган янги таҳририга мувофиқлаштирилади.

“Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда. Янги таҳрирдаги қоидалар Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган янги таҳририга мувофиқлаштирилади”, - деб ёзилади ташкилот эълон қилган хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)