Германиялик мутахассис Ральф Рангник агар "Милан"га бош мураббий бўлса, ўзининг мураббийлар штабига олиб келадиган 2 та номзодни аниқлаштириб олди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, Рангникка “Милан”да Арьедо Брайда ва Даниэле Бонера ассистентлик қилади. Жами ҳисобда эса Рангникнинг штаби 8 мураббийдан иборат бўлади.

Брайда 1986-2013 йилларда "Милан"да спорт директори бўлиб ишлаган бўлса, Бонера 2006-2015 йилларда футболчи сифатида "россонерилар" шарафини ҳимоя қилган. Бонера ҳозирда “Милан” бош мураббийи Стефано Пиолининг ассистенти ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)